ХХРнинг 45 ва 50 ёшдаги икки фуқароси Нигериянинг марказий қисмида ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда, «Синьхуа» агентлигига асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
ХХРнинг Нигериядаги элчихонаси расмий вакили Чжэн Цзюннинг сўзларига қараганда, фуқаролар аллақачон озод қилинди.
«Улар шанба куни кечки пайт озод қилинди, уларнинг соғлиғи қониқарли даражада», — деди дипломат.
Ўғирлаб кетилганлар ишчилар эди. Улар 6 август, шанба куни мамлакат пойтахти Абужага кетишда ўғирлаб кетилди.
Изоҳ (0)