Эронда ядрочи физик Шаҳром Амирий қатл этилди. Мамлакат расмийлари мазкур маълумотни тасдиқламаган бўлса-да, олимнинг ўлими ҳақида унинг онаси маълум қилди. Унинг айтишича, Амирий Теҳронда 3 август куни осиб ўлдирилган ва аёлга ўғлининг жасади бўйнидаги арқон излари билан қайтарилган, деб хабар беради «Корреспондент.net».
39 ёшли тадқиқотчи 2009 йили Маккада, ҳаж пайти йўқолиб қолганди. Айрим манбаларга кўра, Амирий АҚШда яширинган ва Қўшма Штатларга муҳим маълумотлар етказган. Бошқа манбаларга кўра, уни саудияликлар ва америкаликлар ўғирлаб кетган. 2010 йили Амирий Покистоннинг АҚШдаги элчихонаси ёрдамида Эронга қайтишга муваффақ бўлганди.
Ватанида ядрочи олим аввалига қаҳрамон сифатида қутиб олинди. Бироқ кейинчалик Эронга душман давлат фойдасига жосусликда айбланиб, ҳибсга олинди ва 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Изоҳ (0)