«АвтоВАЗ» корпорацияси Lada Vesta EV номли иккинчи электромобилини тақдим этди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Ҳозирча иккита серияолди экземпляри мавжуд, лекин 2017 йилга келиб эса корхона сотувларга расман старт беришни режалаштирмоқда. Автогигант нафақат давлат компаниялари, балки якка харидорлар ҳам янги машинага қизиқиш билдиришига умид қилмоқда.
Шунингдек, модель арзонроқ бўлиши учун «АвтоВАЗ» давлат томонидан ёрдам кўрсатилишини кутмоқда. Экспертларнинг фикрича, Lada Vesta EV фақат арзон нархлардагина харидоргир бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)