Ўрта моторли компоновкага эга бўладиган янги авлод Chevrolet Corvette прототипи «Император» кодли номини олди. Бу ҳақда компаниядаги манбага таяниб, The Detroit News маълум қилди, дея хабар беради Motor .
Туркум версия ҳам ушбу номни сақлаб қолиши ёки йўқлиги маълум эмас. Ҳозирги еттинчи авлод Corvette нафақат C7 рақамли индекси, балки Stingray («Скат») номига ҳам эга. Модель 1960 йиллардан бери илк бор иккинчи номга эга бўлди.
Манбага кўра, лойиҳа фаол ишлаб чиқиш босқичида, General Motors вице-президенти Марк Ройс эса унинг асосий ташаббускори бўлди. 2018 йил январида Детройтдаги моторшоуда янги Corvette тақдимоти бўлиб ўтиши, 2019 йили эса сотуви бошланиши билдирилмоқда.
Изоҳ (0)