Facebook’даги «Водители Ташкента (Drivers.uz)» гуруҳида ёзнинг ёмғирли кунларидан бирида Тошкентдаги чорраҳалардан бирида кескин ҳаракат қилган Spark’нинг видеоси пайдо бўлди.
Ҳодиса Боғишамол ва Шаҳриобод кўчалари кесишмасида юз берган. Spark Аграр университет томонидан ҳаракатланиб келиб, кескин чапга бурилган ва ўзига хос дрифтни амалга оширган. Сўнг ўз йўналишини тўғрилаб, Шаҳриобод кўчаси бўйлаб ҳаракатда давом этган.
Видео муаллифи: «Дрифт қилишни хоҳлаб қолдингми? Эви билан қил!», — деб изоҳ қолдирган. Видеохабар остида фикр билдирган бошқалар ҳам Spark ҳайдовчисининг бу кескин ҳаракатини танқид остига олган.
«Икки ҳафта аввал худди шу чорраҳада худди шундай манзарага гувоҳ бўлган эдим. Ўша сафар дрифтчи автомобиль машиналар оқимига урилиб кетишига бир баҳя қолган эди», — деб ёзган фойдаланувчилардан бири.
Айни вақтда, «Водители Ташкента» гуруҳи аъзоларидан бири автомобиль тасодифан шундай ҳаракат қилган бўлиши мумкинлигини ёзган. «Автомобиль ҳайдашни ёзнинг қуруқ кунларида ўрганган тажрибасиз ҳайдовчилар ёмғирда мана шундай ҳолатга тушиши мумкин», — дейилади комментда.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)