Тошкентдаги «Саёҳат» меҳмонхонаси яқинида Spark автомобили пастликка тушиб кетди. Бу ҳақда Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳида хабар қолдирилган.
Ҳодиса қандай юз бергани ҳақида аниқ ахборот йўқ. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, автомобилнинг узатмаси тезликка қўйилган бўлган, шу ҳолатда 12 ёшли ўсмир автомобилнинг калитини бураган, натижада у ҳаракатга келиб, пастликка тушиб кетган.
Мазкур ҳодиса натижасида Spark’га қисман зарар етган; тан жароҳати олиб, жабрланганлар тўғрисида аниқ маълумот мавжуд эмас.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)