Facebook’даги «Водители Ташкента (Drivers.uz)» гуруҳида глушителидан олов чиқадиган Spark видеоси эълон қилинди.
Гуруҳ аъзолари ушбу видеога турли муносабат билдирган. Фойдаланувчилар орасида автомобиль эгасининг ғоясини қўллаб-қувватлаганлар ҳам бор.
Айни вақтда, бир гуруҳ фойдаланувчилар мазкур ишланмани танқид қилган, уни «олифтагарчилик» дея таърифлаганлар, Spark’га ачинганлар ҳам бор.
«Водители Ташкента»нинг муҳокамада иштирок этган кўпчилик аъзолари: «Ҳар қандай ҳолатда ҳам, энг аввало, хавфсизликка эътибор қаратилса бўлди», қабилида фикр билдирган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)