Германиянинг Mercedes-Benz компанияси янги бренд остида электромобиллар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Bloomberg агентлигига таяниб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, электромобиллар икки турдаги седан ва йўлтанламас бўлади. Mercedes-Benz’нинг Бремендаги заводидан дастлабки электромоторли автомобиль 2020 йилларда чиқиши кутилмоқда. Моделлардан бирининг концепти шу йилнинг сентябрь ойида Париждаги автосалонлардан бирида намойиш этилиши мумкин.
Аввалроқ 2020 йилларда электродвигателли биринчи юк машинасини ишлаб чиқариш ҳақида Mercedes-Benz компаниясининг Daimler AG шўъба корхонаси маълум қилганди.
Электромоторли машиналарни ишлаб чиқаришни режалаштириш Tesla автомобилларининг шуҳрат қозониши натижасида бошланди. Айни дамда Tesla седан ва кроссовер турдаги автомобилларни сотмоқда. 2017 йилда арзон нархдаги Model 3 сотуви бошланади.
Изоҳ (0)