Охирги кунларда Суданнинг кўпчилик вилоятларидан ўтган тропик ёмғирлар оқибатида 70 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Ал-Аҳрам» газетасининг электрон версиясида хабар қилинишича, Судан ички ишлар вазири Асмат Абдурраҳмон Зайн ал-Обидин вазирлар маҳкамасида тақдим этган ҳисоботда 13 вилоятда жами 76 киши ҳалок бўлгани қайд этилган. Бундан ташқари, юзлаб уйлар вайрон бўлган.
Ёғингарчиликлар давом этса, Нил дарёси сатҳи меъёридан ортиқ кўтарилиши мумкин, бу эса қирғоқ бўйидаги кўплаб қишлоқларнинг сув остида қолишига сабаб бўлади.
Изоҳ (0)