Қозоғистоннинг Жанубий Қозоғистон вилояти Қорабулоқ қишлоғи яқинидаги нефть базасида вагонларнинг бензин цистерналарига тўқнашиши оқибатида катта ёнғин келиб чиқди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«‘Казстройсервис’ корхонаси томонидан темир йўл орқали катта тезликда ичида иккита ‘Урал’ автомобили ва бочка бўлган учта вагон ‘Мунай БК’ корхонаси ҳудудига кириб келди. Бензин қуйилаётган вақтда вагоннинг цистерналарга урилиши оқибатида ёнғин келиб чиқди», – дея «Интерфакс»га маълум қилди вилоят фавқулодда вазиятлар департаменти бошлиғи вазифасини бажарувчи Нурболат Дербисов.
Маълумотларга кўра, 8 та цистерна ва учта вагон ёниб кетди.
Ёнғинни бартараф қилиш ишлари давом этмоқда. Унга 100 киши ҳамда 20 та техника ва ўт ўчириш поездлари жалб этилди.
Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жароҳатланганлар йўқ.
Изоҳ (0)