Англия пойтахти Лондон шаҳри марказида 4 августга ўтар кечаси пичоқ билан қуролланган эркак одамларга ҳужум қилди. Ҳодиса оқибатида бир аёл ҳалок бўлди, яна беш киши яраланди, деб хабар бермоқда «MK.ru».
Лондон полициясининг маълум қилишича, маҳаллий вақт билан 3 август, соат 22:33 да навбатчига қўнғироқ келиб тушди. Қўнғироқ қилган одам Блумсбюри ҳудудида жойлашган Рассел хиёбони олдидаги 1-уй яқинида пичоқ билан қуролланган эркакни кўрганини айтди.
«Жиноятчи пичоқ билан Рассел хиёбонида ўтиб кетаётган одамларга ҳужум қилди. Бунинг оқибатида 6 киши яраланди. Бироқ, шифокорларнинг уринишига қарамай, бир аёл ҳалок бўлди. Жиноятчи қўлга олинди», – деб ҳуқуқ-тартибот вакиллари маълумотларини келтиради Breitbart портали.
Қайд этилишича, жиноятчини қўлга олиш операцияси давомида ҳуқуқ-тартибот органлари электрошокердан фойдаланган.
Воқеа содир бўлган жойда тирбандлик юзага келди. Лондон полицияси бўлиб ўтган ҳодиса теракт эканини истисно этмаяпти.
Изоҳ (0)