Ишга қаҳрамонларча ёндашув
Ёввойи табиат фотосуратчиси Дейзи Жилардини Канадада ўзига хос ҳодиса — оқ айиқлар тўрт ойлик болалари билан биринчи марта ёруғ оламга чиқадиган лаҳзани кадрга муҳрлашга муваффақ бўлди. «Фотоов» учун у Вапуск миллий боғида ўртача 50 даража совуқ об-ҳаво шароитида 13 кеча-кундуз кутди.Ажойиб кадрлар учун узоқ саёҳат
Профессионал фотосуратчи Йохан Лолос бир неча йил аввал она юртини тарк этиб, дунё бўйлаб саёҳат қилди ва энг гўзал нарсаларни кадрга муҳрлаб кетаверди.Такрорланмас кайфиятга эга эртакнамо гўзал суратлар
Аида Паскуаль ўзи қўллайдиган образлар ва урғулар ёрдамида ўзига хос меланхолик кайфиятни улаша олади.Романтикага тўла «100 та бўса» лойиҳаси
Аргентиналик фотосуратчи Игнасио Леманн ўз ҳиссиётларини бўса орқали ифода этишга жазм қилган кишиларнинг тасодифий суратларини тўплади.Sony World Photography Awards 2016
«Сеҳрли бамбук ўрмони» номли асари учун япониялик Кей Номияма Sony World Photography Awards танловида «Йил фотосуратчиси» номига сазовор бўлди.
Ушбу танловнинг ўсмирлар ўртасидаги йўналишида АҚШлик ҳаваскор фотосуратчи Сэм Делавер ғолиб бўлди.Smithsonian Photo Contest 2016
Smithsonian журнали томонидан ташкил қилинган халқаро танловда Альберт Иван Даманик олган фотосурат бош ғолибга айланди. Унинг асарида Малайзиянинг Суматра оролидаги Синабунг тоғи ёнбағирлари манзараси акс этган.
Танловнинг бошқа йўналишдаги ғолиби Элис ван Лемпен бўлиб, у Европанинг ташландиқ нуқталарини севимли ити билан кашф қилишни ёқтиради.HIPA 2016
Франциско Негрони Родригес Чилидаги Калбуко вулқони отилган вақтда чақнаган яшинни кадрга муҳрлади, у HIPA 2016 халқаро танловида унга биринчи ўринни келтирди.National Geographic Travel Photography 2016
Бу тулкичалар Хоккайдо оролида япониялик Хироки Иноуэ томонидан суратга туширилган. У танловнинг «Табиат» йўналишида биринчи ўринга лойиқ деб топилди.
Марокашдаги мадрасанинг сувдаги акси муҳрланган сурат эса (Такаши Накагава) «Шаҳарлар» йўналишида ғолиб чиқди.
Танлов Гран-присини хитойлик ҳаваскор фотосуратчи Энтони Лау қўлга киритди. Унинг асарида мўғулистонлик чавандоз муҳрланган.
Изоҳ (0)