Япония бош вазири Синдзо Абэ КХДРнинг баллистик ракета учирганлиги муносабати билан огоҳликни кучайтириш ва кутилмаган оқибатларга тайёр туришни буюрди. Бу ҳақда NHK телеканали маълумотига таяниб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Синдзо Абэ вазирларга имкон борича кўпроқ маълумот тўплаш ва шай туриш ҳақида буйруқ берди. Шу муносабат билан Япония ҳукумати ҳузурида фавқулодда штаб ташкил этилди.
Япония Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, ҳозирги пайтга қадар Шимолий Кореянинг баллистик ракета учириши оқибатида бирор зарар қайд этилмаган.
Шунингдек, «Киодо» агентлигининг маълум қилишича, Япония ҳукумати баллистик ракета учирилишига қарши КХДРга норозилик билдирган.
Бугун тонгда Жанубий Корея КХДР навбатдаги баллистик ракетани учирганини маълум қилди. Ракета Хванхэ-Намдо провинциясидан Япон денгизи йўналиши бўйича учирилди.
Изоҳ (0)