УЕФА «Марибор» футбол клуби ва Словения Футбол Ассоциациясига ҳамдардлик билдирди, деб хабар берди «Чемпионат».
2 август куни «Марибор» футбол клубининг тўрт нафар футболчиси машғулотдан қайтаётганда, автоҳалокатга учраган ва улардан икки нафари ҳаётдан кўз юмган. Булар ҳужумчи Зоран Баляк ҳамда ҳимоячи Дамян Марянович.
Дарвозабон Любомир Моравиц ҳамда яна бир ҳимоячи Зига Липушек оғир жароҳат билан каласхонага етказилган.
УЕФА 4 август — пайшанба куни бўлиб ўтадиган Европа Лигаси доирасидаги «Марибор» ва Шотландиянинг «Абердин» клублари ўртасидаги ўйин 1 дақиқалик сукут билан бошланишини, ҳар икки жамоа футболчилари қора тасмаларда майдонга чиқиб келишини маълум қилган.
Изоҳ (0)