АҚШ бошчилигидаги ИШИДга қарши коалиция самолётлари Ироқнинг собиқ раҳбари Саддам Ҳусайннинг Мосул шаҳрида жойлашган саройига зарба берди. Бу ҳақда Буюк Британия мудофаа вазирлиги матбуот хизматига таянган ҳолда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Зарба беришда, хусусан, Британиянинг икки самолёти иштирок этди. Нишон сифатида Дажла дарёси бўйида жойлашган сарой танланган эди. Бинолар мажмуида, коалиция ҳарбий қўмондонлоиги маълумотларига қараганда, ИШИД аъзолари жойлашган эди. Террорчиларнинг қўмондонлик нуқтаси ўша ерда жойлашгани айтилмоқда.
Террорчилар Мосулни 2014 йилда эгаллаган эди. Айни пайтда Ироқ армияси коалиция ҳарбий-ҳарбий кучлари кўмагида шаҳар атрофида ўрнашиш, сўнг жангариларни сиқиб чиқариш бўйича операция ўтказмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)