Москвадаги Горький боғида ҳарбий-десант қўшинлари кунини нишонлаётган эркак шу ердаги кўлда чўкиб кетди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Дастлабки маълумотларга қараганда, чўмилиш пайтида у ўзини ёмон ҳис қила бошлаган ва чўкиб кетган.
Гувоҳларнинг билдиришича, эркак тўсатдан сув остига кириб кетган, қутқарувчилар уни фақат 10 дақиқалик қидирувлардан сўнг топа олган. Воқеа жойига етиб келган тиббиёт ходимлари унинг жони узилганини тасдиқлади.
Ҳалок бўлган эркак собиқ десантчи эканлиги маълум.
Изоҳ (0)