Тошкентнинг Қўйлиқ даҳасидаги «Ҳаёт» тўйхонасига яқин жойда «ЗИЛ» юк машинаси ва BMW енгил автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Facebook’даги «Водители Ташкента» гуруҳида хабар қолдирилган.
Хабарга илова қилинган суратда тўқнашув натижасида BMW’нинг ён томонига жиддий зарар етганини кўриш мумкин. Ҳодиса айнан қандай юз бергани ҳақида аниқ ахборот йўқ.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олиб, жабрланганлар ҳақида расмий маълумот берилмаган.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)