Арманистон ҳуқуқ-тартибот органлари «Сасна црер» қуролли гуруҳи томонидан 17 июль куни Еревандаги полиция патруль-пости полки биноси қўлга олинганидан сўнг мамлакат бўйлаб қурол-яроғ сотувини тақиқлади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Қурол-яроғ сотуви назорат остида. Маълум бир турдаги қуролларнинг сотилиши тақиқланди. Чекловлар қўйилиши давом этмоқда», – дея «Интерфакс»га маълум қилди ҳуқуқ-тартибот органларидаги манба.
Манбанинг қайд этишича, қуролни сақлашга ҳуқуқи бўлган шахслар ҳамда Овчилар иттифоқи вакиллари билан тегишли ишлар олиб борилди.
Полиция патруль-пости полки биносини қўлга олиб, Арманистон президенти Серж Саргсян ва мамлакат ҳукумати истеъфосини талаб қилган қуролли гуруҳ 31 июль куни ҳукуматга таслим бўлган эди.
Изоҳ (0)