АҚШдаги Miss Teen USA гўзаллик танлови мухлислари мусобақа финалчилари деярли бир хил кўринишга эгалигига эътибор қаратди. Уларнинг бари кўк кўз, сариқ соч қизлар бўлиб, бир қарашда бирини бошқасидан ажратиб олиш осон эмас. Шу боис мухлислар мусобақа ҳакамларини бирёқламаликда айблади, деб хабар бермоқда «Вести.ru».
Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари томонидан тайёрланган фотоколлажда яққол кўриниб турганидек, беш финалчи бир-бирига жуда ўхшайди.
«Ҳакамлар оғир танлов олдида турган эди», — деб киноя қилди модель Крисси Тейген.
«Miss Teen USA’даги хилма-хиллик менга жуда ёқади. Турли миллат қизлари! Шошманг...», — деб ҳазиллашди Twitter фойдаланувчиларидан бири.
Ҳакамлар бу муҳокамаларга эътибор бермай, ўз ишини давом эттирди. Ғолиб деб техаслик Карли Хэй тан олинди. Илгарироқ бу қиз Twitter’да жойлаштирган ирқчилик руҳидаги баёнотлари туфайли мусобақадан четлаштирилишига бир бахя қолган эди.
Изоҳ (0)