АҚШда American Airlines самолёти бортида йўловчи ва учувчи ўртасида муштлашув содир бўлди. Бу ҳақда, Daily Mail’га асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Айтилишича, 23 ёшли йигит маст ҳолда борт кузатувчиларига тегажоғлик қилган. Улардан бирини йўловчи полга итариб юборган, яна бирининг оёғига тепган. Жанжалга учувчи аралашиб, йўловчига ўз жойини эгаллашни таклиф қилган. Аммо бунинг ўрнига йўловчи учувчи билан муштлашиб кетган.
Йигит қўлга олинди. Кейинроқ у 25 минг доллар гаров эвазига қўйиб юборилди. Унга АҚШ фуқаролик авиацияси самолётларига ўтириш тақиқланди.
Изоҳ (0)