Арманистон пойтахти Еревандаги полиция патруль-пост хизмати полкини қўлга олган «Сасна црер» қуролли гуруҳининг икки аъзосига нисбатан айбловлар ўқиб эшиттирилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Адвокат Лусине Саакяннинг журналистларга маълум қилишича, 27 июлга ўтар кечаси таслим бўлган Гагик Егиазарян ва Арам Акопян ноқонуний қурол сақлаш ва биноларни гаровга олиш айбловлари билан ҳибсга олинди.
Бу айбловлар бўйича улар 3–12 йилга қамалиши мумкин.
Жавобгарлар айбини тан олмаяпти.
Изоҳ (0)