Нефть нархлари 29 июль, жума куни АҚШ долларининг евро ва бошқа жаҳон валюталарига нисбатан пасайиши ҳисобига ўса бошлади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Лондоннинг ICE Futures биржасида Brent маркали нефтнинг октябрь фьючерслари қиймати Тошкент вақти бўйича 20:07 да 0,18 долларга (0,42 фоиз) ошиб, баррелига 43,41 долларни ташкил этди. Савдолари 29 июль, жума куни якунланган Brent’нинг сентябрь фьючерслари нархи баррелига 42,33 долларни ташкил этди. Бу бундан аввалги сессиядан 0,37 долларга (0,87 фоиз) пастроқдир.
Нью-Йорк савдо биржасида WTI маркали нефтнинг сентябрь фьючерслари шартномаларининг қиймати 0,3 долларга (0,73 фоиз) ошиб, баррелига 41,44 долларни ташкил этди.
Изоҳ (0)