Consumer Reports журналининг экспертлари биологик фаол қўшимчалар гуруҳига кирувчи (дори-дармон сифатида лицензия қилинмаган) препаратларни таҳлил қилди ва ундаги энг хавфли 15 моддани аниқлади, деб хабар бермоқда «Корреспондент.net».
Биологик фаол қўшимчалардаги тавсия этилмайдиган моддалар рўйхатига метилсинефрин, уснин кислотаси, кўк чой кукуни, ботқоқ ялпизининг ёғи, ферментлаштирилган қизил гуруч, окопник, дубровник, акотин, чапарал, қончўп, лобелия, ёхимбе, туятовон, кава ва кристалл кофеин экстрактлари киритилди.
Ушбу моддалар маълум ҳолатларда юрак-қон томири ва асаб тизимларига зарар етказиши, ички органларнинг яраланиши ва ҳатто ўлимга ҳам олиб келиши мумкин. Шу сабабли, юқоридаги моддаларни шифокор маслаҳатисиз қабул қилиш хавфли саналади.
Изоҳ (0)