Қирғизистон олий суди айни пайтда Беларусда яшаётган собиқ президент Қурманбек Бакиевга нисбатан сиртдан ўқилган ҳукмни бир қадар енгиллаштириб, умрбод қамоқ ўрнига 30 йиллик жазо белгилади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Бакиев 2010 йилнинг 7 апрель куни намойишчиларни ўққа тутиб, юзга яқин инсоннинг ўлимига сабаб бўлишда, шунингдек, юзлаб инсонларнинг яраланишида айбланмоқда.
Белгиланган 30 йил муддатнинг беш йилини Бакиев қамоқда, қолган 25 йилини эса кучайтирилган тартибдаги ахлоқ тузатиш колониясида ўтказиши лозим.
Изоҳ (0)