Ўзбекистон фуқаролари МДҲ бўйича ўзини энг хавфсиз деб ҳис қилиши маълум бўлди. Бунга АҚШнинг Gallup компанияси ўтказган сўровнома далил бўла олади, деб хабар бермоқда UzDaily.
Gallup компанияси дунёнинг 134 мамлакати аҳолиси орасида ўзи яшайдиган ҳудуд бўйича жиноят даражаси ва маҳаллий ҳуқуқ-тартибот ходимларининг ишончлилиги борасида сўровнома ўтказди. Олинган маълумотлар ташкилот томонидан тайёрланган «Бутунжаҳон қонун ва тартиб индекси» ҳисоботидан жой олди.
Сўровнома натижасига кўра, 2015 йил якуни бўйича Ўзбекистоннинг қонун ва тартиб индекси 90 баллни ташкил қилди. Ўзбекистон ушбу индекс бўйича Исландия билан 2 ва 3-ўринни бўлишиб олди. Сингапур 93 индекс билан биринчи ўриндан жой олди.
Тожикистон қонун ва тартиб индексида 89 балл билан тўртинчи, Швейцария 88 балл билан бешинчи поғонани эгаллади.
Изоҳ (0)