Аҳолининг паст жисмоний фаоллиги жаҳон иқтисодиётига йилига тахминан 67,5 миллиард доллар зарар келтирмоқда. Бу ҳақда, The Lancet тиббий журналида келтирилган маълумотларга асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Олимлар биринчи марта кам ҳаракатчанликнинг иқтисодий оқибатларини текшириб кўрди. Тадқиқотда таъкидланишича, келтирилган суммалар ўта консерватив таҳлилга асосланган бўлиб, ҳақиқий зарар бундан каттароқ бўлиши мумкин.
Олимлар паст жисмоний фаоллик туфайли ёмонлашган соғлиқни тиклашга кетадиган харажатларни, меҳнат самарадорлигининг тушиши ва ҳаёт давомийлигининг камайишидан келадиган зиённи ҳисобга олди.
Харажатларнинг 58,8 миллиард долларлик қисми соғлиқни сақлаш соҳасидаги харажатларга, 13,7 миллиард доллар эса меҳнат самарадорлиги йўқотишларига тўғри келди.
Умумий сумманинг 40 фоизидан кўпроғи (27,8 миллиард доллар) АҚШга тўғри келади. Ривожланаётган давлатларнинг зарар кўрсаткичлари ривожланганларига нисбатан анча паст.
Изоҳ (0)