Яқинда оналик бахтига муяссар бўлган актриса Гулчеҳра Эшонқулова чақалоғининг яна бир суратини Instagram’даги саҳифасига жойлади. Бу ҳақда «Даракчи.uz» хабар берди.
Суратда чақалоқнинг оёқларига сиёҳ суртилгани ва унинг оёқ излари Birth certificate’га (Туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномага) муҳрланаётганини кўриш мумкин.
«Ҳайрли тонг барчага. Табриклар учун барчангизга раҳмат. Биз бахтлимиз», — деб ёзди актриса сурат остидаги изоҳга.
Эслатиб ўтамиз, Гулчеҳра билан Шароф Шарапов 15 июль куни ўғил фарзандли бўлди.
Изоҳ (0)