AdMe саёҳат вақтида қўл келадиган ва сизни ортиқча ташвишлардан халос этадиган баъзи тавсиялар билан бўлишди.
Маврак (шалфей) — чивинларга қарши восита
Маврак япроқларини гулханга ташласангиз кифоя — чивинлар сизни узоқ вақтга унутади.Линза учун идиш — крем учун идиш сифатида
У гугурт қутисидек жойни эгаллайди ва очилиб кетмайди.Лавр япроғи — кўнгил айнишига қарши
Йўлда кўнглингиз беҳузур бўлса, лавр япроғини тилингиз тагига ташланг.Чивинларга қарши хавфсиз восита
Болалар кремини оддий ванилин билан аралаштирсангиз, восита тайёр!Соч тўғноғичлари ТicТаc қутисида
Кийимлар жомадонда ғижимланиб қолмаслиги учун…
…уларни тахлаш ўрнига, рулон қилин ўранг ва оддий резинка билан маҳкамланг.Тоза ечим
Овқат пиширадиган идишга зарқоғоз (фольга) тўшанг, шунда тоза идишга эга бўласиз.Бегона одам билан селфи
Агар пиёда саёҳат қилишга қарор қилган бўлсангиз, ўзингизни максимал даражада ҳимоялашга урининг. Масалан, бегона одамнинг машинасига ўтирсангиз, у билан танишиб, селфи олинг, суратни эса ижтимоий тармоққа жойланг.OK Maps
OK Maps функцияси Google Maps хариталари тасвирини сақлаб қўяди ва сиз интернет бўлмаган жойда ҳам уни кўра оласиз. Бунинг учун қидирув сатрига OK Maps деб ёзинг, қолганини Google’нинг ўзи бажаради.Курткани ўз капюшонига ўраб қўйинг
Шунда у камроқ жой эгаллайди ва ёстиқ вазифасини ҳам бажара олади.Жомадонга «Эҳтиёт бўлинг, синадиган нарса бор!» ёрлиғини ёпиштиринг
Аэропорт ходимлари бундай ёзувли жомадонларни ташишда ҳақиқатан ҳам эҳтиёткор бўлади. Уни рўйхатга олиш пештахтасидан топиш мумкин.
Изоҳ (0)