Жорий йилнинг бошидан бери Ўрта Ер денгизида уч минг қочқин ҳалок бўлди. Бу ҳақда, Халқаро миграция ташкилоти маълумотларига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Жорий йилда уч минг кишилик кўрсаткич июль ойида, яъни ўтган йиллардагидан олдинроқ қайд қилинди. 2014 йилда бундай кўрсаткич сентябрда, 2015 йилда эса октябрда қайд қилинган эди», — деди ташкилот матбуот котиби Жоел Миллман.
Ҳар тўрт қочқиндан уч нафари Шимолий Африкадан (асосан Ливиядан) Италияга келаётганида ҳалок бўлди. Бу муҳожирлар учун Европага элтадиган энг хавфли йўл ҳисобланади.
Қолганлар эса Туркиядан денгиз йўли орқали Грецияга бораётганида чўкиб кетди.
Изоҳ (0)