Японияда Pokemon Go мобил ўйини расман чиққанидан сўнг 100 дан ортиқ турли ҳодисалар рўй берди. Бу ҳақда мамлакат бош полицияси бошқармаси маълум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Муассасанинг қайд этишича, сўнгги тўрт кун ичида ҳаракат вақтида Pokemon Go ўйинини ўйнаган автомобиль, мотоцикл ва велосипед ҳайдовчилари иштирокида 71 та тўқнашув содир бўлди. Ҳеч ким жабрланмади.
Бундан ташқари, мамлакат бўйлаб ўйин билан боғлиқ яна 30 дан ортиқ турли ҳодисалар юз берди. Жумладан, Нагоя шаҳрида мопеддаги жиноятчи покемон излаб ҳушёрликни йўқотган аёл кишининг сумкасини ўғирлаб кетди. Гифу префектурасида тезкор йўлдаги туннелда 2 километр юриб, Pokemon Go ўйнаган Бразилия фуқароси полиция маҳкамасига етказилди.
Аввалроқ Япония вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги кибернетика хавфсизлиги ва ҳодисалар олдини олиш маркази маҳаллий аҳолини Pokemon Go ўйнаётган вақтда барча хавфсизлик чораларни кўришга чақирган. Япония аҳолисига йўлда кетаётган вақтда, айниқса, темирйўл яқинида, шунингдек, автостранспортда ҳаракатланаётган вақтда покемонларни тутмаслик тавсия қилинди.
Изоҳ (0)