Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян Ироқ термасига қарши ўйиндан кейин бошланғич таркибга нима учун «Пахтакор»нинг етти нафар футболчисини киритганига изоҳ бериб ўтди.
«Таркибни мураббийлар штаби аниқлайди. Унда 7 нафар ‘Пахтакор’ футболчиси бўлса, демак улар шу савияга мос келади», — деб Бабаяннинг сўзларидан иқтибос келтирган «Championat.asia».
Тошкентнинг «Пахтакор» клуби 2016 йилги мавсум биринчи даврасини 5-ўринда якунлади. Журналистларнинг шу масалага шаъма қилиб берган саволига Бабаян қуйидагича жавоб берди: «Улар мамлакатларнинг амалдаги чемпиони эканини унутмайлик».
Изоҳ (0)