Туркия ҳукумати ҳарбий тўнтаришга алоқадорликда гумон қилинаётганларни 30 кун давомида ушлаб туришга рухсат берди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Мазкур топшириқ 23 июль, шанба куни чоп этилган фармонда акс этди. Ушбу ҳужжатга кўра, шунингдек, 2300 мактаб, тиббий муассаса ва бошқа ташкилотлар тарқатиб юборилди.
Изоҳ (0)