Мюнхен савдо марказидаги отишмада яраланганлардан уч нафарининг ҳаёти хавф остида. Бу ҳақда Мюнхен полицияси раҳбари Хубертус Андренинг баёнотига таяниб, Deutsche Welle маълум қилди, дея хабар бермоқда «Интерфакс».
Полиция бошлиғининг сўзларига қараганда, қурбон бўлганлар ичида ёшлар, яраланганлар орасида эса болалар ҳам бор.
Андре ҳалок бўлганлар ҳақида бирор бир маълумот келтирмади. Унинг сўзларига қараганда, қурбонлар шахсини аниқлаш бўйича иш олиб борилмоқда, шундан сўнг уларнинг қариндошлари хабардор этилади.
Андре енгил жароҳатлар билан жабрланганлар 13 киши эканлигини қўшимча қилди.
Аввалроқ бир киши олган жароҳатлари оқибатида ҳалок бўлганлиги, шу тариқа отишма оқибатида қурбон бўлганлар сони ўн кишига етганлиги маълум бўлган эди.
Эслатиб ўтамиз, Германиянинг Мюнхен шаҳридаги Olympia-Einkaufszentrum савдо марказида отишма содир бўлди.
Изоҳ (0)