Тошкент автомобиль ҳалқа йўлининг Ўрикзор бозори олдидан ўтган қисмида 23 июль, шанба куни катта тирбандлик юзага келди. Бу ҳақда Facebook’даги «Водителти Ташкента (Drivers.uz)» гуруҳида видеохабар қолдирилган.
Давомийлиги 1 дақиқа 29 сония бўлган видеонинг фақат охирида автомобиллар сийраклашганини, унгача автомобиллар зич тирбандликда турганини кўриш мумкин.
«Тирбандликдан ярим соат ичида чиқиб кетдик», — дея изоҳ қолдирган шу тирбандлик ичида бўлган гуруҳ аъзоларидан бири.
Фойдаланувчиларнинг қайд этишича, Ўрикзор бозори олдида деярли ҳар куни шундай тирбандликлар кузатилади, дам олиш кунлари эса бу тирбандликлар янада катталашади.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)