Фарғона шаҳридаги Аквапарк чорраҳасида Damas ва Spark автомобиллари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда Facebook’даги «Водители Ташкента (Drivers.uz)» гуруҳида фотохабар қолдирилган.
«Бир ҳафта ичида еттинчи ёки саккизинчи авария», — деб ёзган хабар муаллифи, ҳодисалар чорраҳадаги светофорнинг ишламай қолгани оқибатида юз берганини қўшимча қилган.
Айни вақтда, бир гуруҳ фойдаланувчилар, светофор ишламаётган бўлса, тезликни пасайтириб, ўзаро ҳурматни сақлаган ҳолда автомобилни бошқариш лозимлигини қайд этиб ўтган.
Ҳодиса айнан қачон юз берганига аниқлик киритилмаган. Авария натижасида тан жароҳати олиб, жабрланганлар тўғрисида аниқ маълумот йўқ.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)