Германиянинг Мюнхен шаҳридаги Olympia-Einkaufszentrum савдо марказида отишма содир бўлди. Бу ҳақда, CNN телеканалига асосланиб, «Ведомости» хабар бермоқда.
Полиция вакили Клаудия Квенцелнинг сўзларига қараганда, воқеа жойида кенг миқёсли полиция операцияси бошланди. Комплекс полиция томонидан ўраб олинди, одамлар эвакуация қилинди.
Гувоҳларнинг таъкидлашича, ер остидаги йўлда ва қаҳвахонада ўқ овозлари эшитилган.
Турли ахборот каналларида 15 нафаргача қурбон борлиги айтилмоқда, аммо полиция вакили бу рақамни тасдиқламади. AFP ва CNN бир киши ҳалок бўлгани, ўн киши яраланганини билдирмоқда.
Отишма тўхтаганига қарамай, лекин аҳолига воқеа жойига яқинлашмаслик тавсия этилмоқда.
Тахмин қилинишича, ҳужумни бир киши уюштирган ва у метро орқали воқеа жойини тарк этган.
Изоҳ (0)