Қирғизистон фуқароси Союзбек Солиев бир моторли Mooney Ovation 2 самолётида дунё бўйлаб парвоз уюштирмоқчи. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Мамлакат бош вазири Сооронбай Жээнбеков бугун Солиевни қабул қилди, у парвоз Қирғизистон мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланганини маълум қилди», — дейилади мамлакат ҳукумати матбуот хизмати тарқатган хабарномада.
Самолёт август ойининг бошида Бишкекдан йўлга чиқади. У ҳавода жами 47,6 минг километр йўл босиб, 26 мамлакат узра ўтмоқчи.
Изоҳ (0)