Янги Зеландия бош вазири Жон Ки АҚШ вице-президенти Жо Байден билан Оклендда ўтказилган музокаралар якунларига кўра Вашингтон шу йилнинг ноябрь ойида Янги Зеландия қироллик флотининг 75 йиллиги муносабати билан ташкил этиладиган тантаналарга ҳарбий кема жўнатишга қарор қилганини айтиб ўтди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Икки давлат ўртасидаги яқин муносабатларга қарамай, АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари 30 йилдан буён Янги Зеландия портларига келмаган эди. 1980-йиллар ўртасида Янги Зеландия ҳукумати мамлакатни ядровий қуролдан холи зона деб эълон қилди ва бортида ядровий қурол ёки атом қурилмалари бор кемаларнинг ўз портларига киришини тақиқлаб қўйди. АҚШ ҳарбий кемалари бортида қандай қурол борлигини ҳеч кимга ошкор қилмагани боис Вашингтон ва Веллингтон ўртасида ихтилоф келиб чиқди. Бунинг натижасида АҚШ 1986 йилда Австралия ва Янги Зеландия билан имзоланган ҳарбий иттифоқ келишувини бажаришдан бош тортди.
Изоҳ (0)