Хитойнинг Шанхай шаҳрида Cessna 208B гидросамолёти кўприк билан тўқнашиб кетиши оқибатида 5 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Сина» порталига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Ҳалокат гидросамолёт ҳавога кўтарилгандан кейин 10 дақиқа ўтиб содир бўлган. Маълумотларга кўра, самолёт бортида 2 нафар учувчи ва 8 нафар йўловчи бўлган. Жароҳат олганларнинг барчаси шифохонага етказилган.
Воқеа сабаблари ва жароҳат олганларнинг ҳолати ҳақида ҳозирча ҳеч қандай маълумот йўқ.
Изоҳ (0)