• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентда Ўзбекистон – Франция ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди

    Тошкентдаги Халқаро ҳамкорлик марказида 20 июль куни Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон – Франция ҳукуматлараро комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

    Фото: UzReport

    Фото: UzReport

    Тадбирда икки мамлакатнинг иқтисодиёт, савдо, сармоя, экспорт, нефть-газ, банк-молия, қишлоқ ва сув хўжалиги, авиаташув, фармацевтика, юқори технологиялар, сайёҳлик, транспорт ва транспорт коммуникациялари, кимё, озиқ-овқат саноати, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш каби соҳалар учун масъул вазирлик ва идоралари, фирма ва компаниялари вакиллари иштирок этди.

    Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири, комиссия ҳамраиси Элёр Ғаниев мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик изчил ривожланиб бораётганини, бунда икки давлат раҳбарларининг учрашувларида эришилган келишувлар муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилаётганини алоҳида таъкидлади.

    Франция Ўзбекистоннинг Европа Иттифоқидаги фаол ҳамкорларидан. Мамлакатлар ўртасида имзоланган даромадларнинг икки томонлама солиққа тортилишига йўл қўймаслик ҳамда даромад ва капитал солиқларини тўлашдан бош тортишни бартараф этишга, инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилишга, иқтисодиёт, фан-техника, маданият ва ҳаво транспорти соҳаларида ҳамкорликка оид битимлар ўзаро алоқалар ривожига хизмат қилмоқда. Икки давлат макроиқтисодиёт, молия, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни бошқариш учун кадрлар тайёрлаш йўналишида ҳам самарали ҳамкорлик қилмоқда. Ўзбекистон олимлари франциялик мутахассислар билан биргаликда Қуёш энергиясини ўрганиш, юқумли касалликларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш, селекция каби соҳаларда тадқиқотлар олиб бормоқда.

    Савдо соҳасида Ўзбекистон билан Франция ўртасида энг кўп қулайлик яратиш тартиби жорий қилинган. 2015 йили ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 300 миллион доллардан ошди. Жорий йилнинг январь-июнь ойларида ушбу кўрсаткич 150 миллион доллардан зиёдни ташкил қилди. Ўзбекистонда франциялик сармоядорлар иштирокида 15 корхона тузилган. Франциянинг 11 компанияси мамлакатда ўз ваколатхонасини очган.

    «Франция Ўзбекистон билан ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор билан қарайди, — деди Франция Ташқи ишлар ва халқаро ривожланиш вазирлигининг ташқи савдо, сайёҳликни ривожлантириш ва хориждаги француз фуқаролари масалалари бўйича давлат котиби, комиссия ҳамраиси Матиас Фекл. — Мамлакатларимиз ўртасидаги ўзаро товар айирбошлаш ҳажми муттасил ошиб бормоқда. Сўнгги беш йил ичида Ўзбекистондан Францияга импорт қилинган маҳсулотлар ҳажми 60 фоизга ошгани бу борадаги ҳамкорлигимиз изчил тараққий этаётганидан далолатдир. Франциялик ишбилармонларнинг ўзбекистонлик шериклар билан ҳамкорлик ўрнатишга, мавжуд алоқаларни янада мустаҳкамлашга бўлган қизиқиши йил сайин ортиб бормоқда. Ўзбекистон кўплаб соҳаларда, жумладан, илм-фан, маданият ва сайёҳлик каби жабҳаларда улкан салоҳиятга эга мамлакат. Савдо, иқтисодиёт, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, чорвачилик, техника ва технологиялар йўналишларида узоқ муддатли шериклик алоқаларини йўлга қўйиш ва кенгайтиришдан манфаатдормиз».

    Анжуман иштирокчилари Ўзбекистон билан Франция ўртасидаги ўзаро савдо айланмаси ҳажмини янада ошириш, савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни мустаҳкамлашдан икки томон ҳам манфаатдор эканини таъкидлади.

    Франция делегацияси Ўзбекистонда олиб борилаётган иқтисодий сиёсат самаралари, мамлакатнинг экспорт салоҳияти, хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг ҳамда хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришнинг пухта ишлаб чиқилган механизми, индустриал зоналардаги кенг имкониятлар ва имтиёзлар билан таништирилди. Ўзаро ҳамкорликни янада фаоллаштириш учун мавжуд салоҳиятдан тўлиқ фойдаланиш зарурлиги таъкидланди.

    Шу куни Ўзбекистон ва Франция ишбилармон доираларининг давра суҳбати бўлиб ўтди. Ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини янада ошириш, қўшма корхоналар сонини ва ўзаро савдодаги маҳсулотлар турини кўпайтириш масалаларига эътибор қаратилди. Ўзбекистон ва Франциянинг иқтисодий салоҳияти, имкониятлари юзасидан атрофлича фикр алмашилди.

    Давра суҳбати якунида Ўзбекистоннинг қатор компания ва корхоналари ҳамда Франция ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида кооперацион биржа ва бизнес маслаҳатлашувлари ўтказилди. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган товарларни Францияга экспорт қилиш бўйича келишувларга эришилди.

    Ҳукуматлараро комиссия мажлиси доирасида Ўзбекистонда асинхрон тортишли электр двигателлари ишлаб чиқариш, авиаташув ва фармацевтика соҳалардаги ҳамкорликка оид қатор ҳужжатлар имзоланди,

    Франция делегацияси аъзолари Ўзбекистоннинг турли вазирлик ва идораларида ҳам музокаралар ўтказди.

    20.07.2016, 21:14   Изоҳ (0)   2706
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Эрдўғонга талаб қўяётган оломон, тикланаётган Орол, Сирғали бозоридаги «зилзила» ва куннинг бошқа муҳим янгиликлари

    20.07.2016, 20:09

    Шошилинг! Heritage дўконидаги гиламларга берилган чегирма тугашига 10 кун қолди

    20.07.2016, 16:47

    Huawei Тошкентдаги Инҳа университети билан ҳамкорлик меморандумини имзолади

    20.07.2016, 16:16

    Корпоратив бошқарув маркази MBA курсларига қабул эълон қилди

    20.07.2016, 14:27

    ФВВ Сирғали бозорида махсус-тактик ўқув машқи ўтказди

    20.07.2016, 13:02

    «Камолот» ёш журналистлар учун уч кунлик медиа-тренинг ўтказди

    20.07.2016, 12:26
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Fitch Ratings агентлигининг халқаро кредит рейтингини “BB, барқарор” даражасига оширди


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    HONOR илҳомлантирувчи AI технологияларга эга HONOR 400 сериясини тақдим этди


    “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтинги ББ (барқарор) даражасига кўтарилди


    Инфляция ва жамғармалар: Нега пул ўз қийматини йўқотади?


    Fitch Ratings “Бизнесни ривожлантириш банки” АТБ кредит рейтингини оширди 


    Смарт Business ва UZCARD Фарғона тадбиркорлари учун янги имкониятлар эшигини очмоқда 


    NRG Uzbekistan 60 гектар майдонда "шаҳар ичида шаҳар" кенг кўламли турар-жой лойиҳасини ишга туширмоқда


    Fitch Kapitalbankнинг рейтингини "Ижобий" прогноз билан тасдиқлади


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда

     

    Тавсия этамиз

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Реал” “Боруссия Д”ни мағлуб этиб, ярим финал йўлланмасига эга чиқди (видео)

    Спорт | 6 июл, 09:50

    Ўзбекистон, Озарбайжон ва Қозоғистон энергетика компаниялари қўшма корхона ташкил этди

    Ўзбекистон | 6 июл, 09:40

    Арзон нархдаги “дача”га олдиндан тўлов қилманг — Ички ишлар бош бошқармаси

    Ўзбекистон | 6 июл, 08:56

    Мадагаскар яқинида 300 йил олдин чўкиб кетган ва денгиз қароқчилари ўлжасига айланган кема топилди

    Дунё | 5 июл, 23:55

    Бухоро ва Қорақалпоғистонда “валютчик”лар ушланди

    Ўзбекистон | 5 июл, 23:30

    “Европа ўтмишда Африкани талаган” — ЖАР президенти 

    Дунё | 5 июл, 23:15

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “ПСЖ” 9 киши бўлиб “Бавария”ни мағлуб этди

    Спорт | 5 июл, 23:06

    USAID фаолияти тўхтатилиши туфайли нигерияликларга очлик хавфи таҳдид солмоқда — ОАВ

    Дунё | 5 июл, 22:47
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.