Журналист Павел Шереметнинг автомобилида, дастлабки маълумотларга кўра, 0,4 дан 0,6 килограмм тротил кучига эга ясама портловчи қурилма ишга тушган. Бу ҳақда Украина ИИВ раҳбарининг маслаҳатчиси Зорян Шкиряк маълум қилди, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net».
«Дастлабки маълумотларга кўра, масофадан ёки бир муддатдан сўнг ишга тушириладиган ясама портловчи қурилма ишга тушган. Қурилма қуввати тротил эквивалентида 400 дан 600 граммни ташкил этади», — деб ёзди Зорян Facebook’даги саҳифасида.
Тезкор-суриштирув ишлари давом этмоқда, экспертлар иш олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, Киевда 20 июль, чоршанба куни маҳаллий вақт билан 7:45 да автомобиль портлаши оқибатида таниқли журналист Павел Шеремет ҳалок бўлганлиги ҳақида хабар берилган эди. У уйидан атиги бир неча ўн метр силжишга улгурганди.
Изоҳ (0)