Хонанда Муниса Ризаева «Sayyod.com» сайтига берган интервьюсида оила қуриш масаласини тезроқ ҳал қилиши кераклигини айтиб ўтди.
«Бугунги кунда хушомад қилиб, менга уйланиш истагида бўлган йигитлар жуда кўп. Ўзим нима истаётганимни тушуниб олишим керак», — деди Муниса Ризаева.
«Лекин яқин орада нимадир бўлиши аниқ. 29 ёшдаман, октябрда 30 ёшга тўламан, бу масалани тезроқ ҳал қилишим керак», — дея қўшимча қилди Муниса Ризаева.
Аввалроқ хонанда теннисчи Важа Узоқовнинг хиёнатидан сўнг, у билан муносабатларини тўхтатганини маълум қилган эди.
Диққат, диққат! «Дарё»нинг Telegram’даги расмий канали — «Тошқин ‘Дарё’»га обуна бўлиб, янгиликлардан овозли кўринишда баҳраманд бўлишингиз мумкин.
Изоҳ (0)