Татаристоннинг 24 мингдан ортиқ фуқароси яшин туфайли электр таъминотисиз қолди. Бу ҳақда Россия ФВВнинг республикадаги бош бошқармаси матбуот хизмати раҳбари Андрей Родигин маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
«Момақалдироқ туфайли Татаристоннинг тўртта муниципал ҳудуди электр энергиясидан узилди. 24 мингдан ортиқ киши яшайдиган 24 аҳоли пункти, 19 та ижтимоий аҳамиятга эга объект электр таъминотисиз қолди», — деб таъкидлади Родигин.
Матбуот хизмати раҳбарига кўра, 19 та техника ва 38 киши таъминотни тиклаш учун сафарбар этилган.
Изоҳ (0)