«Чемпионат»нинг Marca нашрига таяниб хабар беришича, Евро—2016 финал учрашувида жароҳат олган португалиялик футболчи Криштиану Роналду сентябрга келибгина майдонга қайтади.
Аввалроқ футболчининг 9 август куни бўлиб ўтадиган «Севилья»га қарши УЕФА Суперкубогини қўйиб юбориши маълум қилинганди. Аниқланишича, бу ҳали ҳаммаси эмас.
Испания Ла Лигасида мавсум 21 август куни старт олади. Шу куни «Реал» ва «Реал Сосьедад» клублари ўзаро кураш олиб боради. 28 август куни эса «Қироллик клуби» «Сельта» билан беллашади.
Криштиану Роналду фақатгина 3-турга келибгина тўла тикланишга улгуради. Шундан келиб чиқиб унинг биринчи ўйини 3-турда — 11 сентябрь куни «Осасуна»га қарши ўтиши таҳмин қилинган.
6 сентябрь куни Португалия терма жамоаси Жаҳон Чемпионати саралашидан жой олган Швейцарияга қарши ўйинда иштирок этади. Роналду ўша беллашувда ҳам қатнаша олмайди.
Изоҳ (0)