Россия Тергов қўмитаси Лабитнанги шаҳридаги (Ямал-Ненец автоном округи) икки қаватли ёғоч уйда рўй берган ёнғинда 9 киши ҳалок бўлганини тасдиқлади. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Ҳодиса жойини синчиклаб текшириш чоғида 9 киши, жумладан, икки нафар вояга етмаганнинг қолдиқлари аниқланди. Бир нафар жабрдийда танасининг 90 фоизли куйиши жароҳатлари билан касалхонага етказилди», — деб хабар беради қўмита матбуот хизмати.
Ёнғин 16 июль, шанба куни содир бўлди. Бинодан 37 киши эвакуация қилинди, улар яқинларининг уйи ёки меҳмонхоналарга жойлаштирилди. Воқеа жойида тергов-тезкор гуруҳи ишлашда давом этмоқда. Ёнғин сабаблари сифатида, электр симининг носозлигидан ташқари, маиший газ баллони портлаши ҳам кўрилмоқда.
Изоҳ (0)