Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида малла мушукнинг қутқарилиши воқеаси ижтимоий тармоқларни забт этмоқда. Бу ҳақда TJournal хабар бермоқда.
Жонивор Обручевлар кўчасидаги ёнғин қоплаган уйдан олиб чиқилди. Ўт ўчирувчилар нафақат мушукни қутқарди, балки кўчада унга кислородли ниқоб ҳам берилди.
Ерда ҳолсиз ётган мушукни қуршаб олган уч нафар ўт ўчирувчи фотосуратлари ижтимоий тармоқлар орқали тезда тарқалди.
Изоҳ (0)