Америкалик хонанда Бейонсе Нидерландия пойтахти Амстердамда бераётган концерти чоғида Halo қўшиғини Туркиядаги охирги воқеаларда ҳалок бўлганлар хотирасига бағишлади. Бу ҳақда Hurriyet хабар бермоқда.
У бошлашдан олдин «Бу қўшиқ Туркияда ҳалок бўлганлар хотирасига бағишланади» деди ва гулдурос олқишларга сазовор бўлди.
Концертда Туркиянинг «Галатасарой» футбол жамоаси юлдузи, голландиялик Уэсли Снейдернинг рафиқаси Иоланта Кабау ҳам бор эди. У Бейонсенинг сўзларини видеога тушириб, Instagram’даги саҳифасига жойлаштирди.
https://www.instagram.com/p/BH8ONcsjdzX/?taken-by=yolanthecabau
«Бу кечанинг энг гўзал лаҳзаларидан бири бўлди… Туркияда йўқотилган ҳаётларга бағишланган қўшиқ», — деб изоҳ берди видеога Иоланта Кабау.
Изоҳ (0)