Туркия ташаббуси билан мамлакатнинг Грузия билан чегараси ёпиб қўйилди. Бу ҳақда «Рустави-2» телекомпаниясига таяниб, «РБК» хабар бермоқда.
Туркиялик чегарачилар Грузия томонидан Туркия фуқароларини чегарадан ўтказмоқда. Мамлакатлар ўртасидаги чегара фақатгина сайёҳлар учун ёпилган. Грузия чегарасида автомобилларнинг тўпланиб кетиши муносабати билан ҳаракатни тартибга солиш учун патруль полицияси сафарбар этилди.
15 июль куни кечаси Туркияда ҳарбий тўнтаришга уриниш ҳақида маълум бўлди. Шундан сўнг, Туркия армияси мамлакат ҳокимиятни ўз қўлига олганини эълон қилгани ҳақида хабар берилган эди. Кейинроқ Туркияда ҳарбий ҳолат эълон қилинди ва бутун мамлакат бўйлаб комендантлик соати жорий этилди.Туркиядаги барча аэропортлар ёпилди, ҳамма рейслар бекор қилинди. Босфор бўғози орқали мамлакатнинг Европа ва Осиё қисмини боғлаб турувчи икки кўприк ҳам ёпиб қўйилди.
Изоҳ (0)