«Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпаниясининг HY274 тунги рейси самолёти Истанбул вақти билан соат 9:04 да Истанбулдан Тошкентга йўл олди. Бу ҳақда, Тошкент халқаро аэропорти маълумотига асосланиб, «Газета.ru» хабар бермоқда.
Айтилишича, самолёт Тошкентга маҳаллий вақт билан соат 14:55 да етиб келади.
Рейс Туркияда ҳарбий тўнтариш бошланиши муносабати билан Истанбулдаги Отатурк номли аэропорт ёпилиши туфайли 10 соатга ушланиб қолди.
Изоҳ (0)