Демократик партиядан АҚШ президентлигига номзод Ҳиллари Клинтон ҳарбий тўнтаришга уринишга дуч келган ва қонуний равишда сайланган Туркия ҳукуматини қўллаб қувватлаш зарур эканини айтди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
«Мен Туркияда авж олаётган воқеаларни катта ташвиш билан кузатиб боряпман. Биз ҳаммамиз тинчликка ҳамда қонун, муассаса, инсон ҳуқуқлари ва фуқаролик эркинликларини ҳурмат қилишга чақиришимиз лозим. Шунингдек, демократик равишда сайланган ҳукуматни қўллаб-қувватлашимиз керак. Барча томонлар зўравонлик ва қон тўкилишининг олдини олиш йўлини топиши керак, америкалик фуқаролар ва дипломатик миссияларнинг хавфсизлиги таъминланиши лозим», – дейб ёзди Клинтон Twitter’даги саҳифасига.Аввалроқ АҚШ президенти Барак Обама ҳамда мамлакат бош котиби Жон Керри Туркия ҳукуматини қўллаб-қувватлашини билдирганди.